Жаҳон | 07:43 / 16.02.2018
9156
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған ва Тиллерсон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Фото: Anadolu

Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Анқарадаги президент мажмуасида ўтган музокаралар матбуот учун ёпиқ тарзда 3 соат 15 дақиқа давом этган. Учрашувда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлу ҳам иштирок этган.  

16 февралга Тиллерсон ва Чавушўғлунинг алоҳида учрашуви ўтиши белгиланган. Учрашувдан сўнг улар иштирокида матбуот анжуман бўлиб ўтади.  

Анқарадаги музокараларда муҳокама қилинган асосий мавзулар АҚШнинг Суриядаги PYD/PKK террорчилик гуруҳларига кўмак кўрсатаётгани, икки томонлама муносабатлар, шунингдек халқаро долзарб масалалар бўлган. 

Тиллерсон Яқин Шарқ давлатлари бўйлаб 11 февралда бошлаган турнеси доирасида Миср, Кувайт, Иордания ва Ливанда бўлди.

Тиллерсон охирги марта Анқарага 2017 йил 30 мартда келган, 10 июлда эса Истанбулга ташриф буюрган.

Мавзуга оид