Google нейротармоғи юрак касаллигини кўз пардаси орқали аниқлаши мумкин
Google нейротармоғи махсус алгоритмлар ёрдамида инсон юраги касаллигини кўз пардаси орқали аниқлаши мумкин. Бу ҳақда ноёб алгоритмни ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган Google Verily компанияси блогида хабар берилди.
Кўзларнинг қон томирлари тасвирини қайта ишлаш дастурга киритилган тиббий тадқиқотлар ахборотидан олинган маълумотларни таққослаш ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, Google нейротармоғи бемор тиббий картасига ёзиб қўйилган даволаш ҳамда ташхис натижаларидан ҳам фойдалана олади. Шу тариқа, инсоннинг аввал бошидан ўтказган касалликлари, зарарли одатлари ва юрак-қон томир хасталиклари ривожини тезлаштирувчи бошқа омиллар ҳақидаги маълумот қон томирлар ҳолати таҳлили ҳамда касалликни тахмин этишда фойдаланилиши мумкин.
Мавзуга оид: Юрак хуружи таҳдид солаётганидан дарак берувчи 5 белги
Экспертларнинг иддао этишича, нейротармоқ маълум бир инсон юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ бўлган хуружларни бошидан ўтказа олиши ёки олмаслигини, беш йил давомида 70 фоизлик аниқлик билан тахмин эта олади.
Мавзуга оид
12:10 / 22.12.2024
“Қотил” чатбот, касалликни олдиндан аниқлайдиган ақлли узук ва супер компютер – технодайжест
17:12 / 20.12.2024
Google қидирувида «Калмар ўйини»ни ўйнаш имконияти пайдо бўлди
16:42 / 16.12.2024
Google йил давомида энг кўп қидирилган мавзуларни эълон қилди
23:20 / 10.12.2024