Жаҳон | 09:00 / 21.02.2018
24739
1 дақиқада ўқилади

Наркофуруш озодликка чиққанидан бир соат ўтиб яна қўлга олинди

Фото: ИТАР-ТАСС

Италиянинг Турин шаҳрида наркодилер озодликка чиқарилганидан бир соат ўтиб яна қўлга олинди. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳаллий ОАВга асосан хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Малида туғилган 29 ёшли шахс 15 февраль куни ҳибсга олинган. Полициячилар Турин шаҳридаги кўчалардан бирида шубҳали эркакни кўриб қолишган. Текширув пайтида унинг ёнидан 30 грамм марихуана топилди, гумонланувчи уни скамейка ичига яширмоқчи бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари эркакнинг бармоқ изларини маълумотлар базасига киритишганида, наркодилер сўнгги марта бир кун аввал, 14 февраль куни қўлга олингани, озодликка эса 52 дақиқа олдин чиқарилгани маълум бўлди.

Шунингдек полициянинг аниқлашича, гумонланувчига Туринда истиқомат қилишга тақиқ қўйилган.

Мавзуга оид