Спорт | 12:30 / 22.02.2018
12782
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар Лигаси жорий мавсумининг энг яхши дарвозабонлари маълум бўлди

Фото: AP

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналидан ўрин олган «Севилья»га (0:0) қарши ўйинда 8та сэйвни амалга оширди.

InStat маълумотига кўра, испаниялик посбон мусобақанинг жорий мавсумида, дарвозаси томон йўлланган 21та зарбадан 20тасини қайтаришга муваффақ бўлган ва бу борада энг яхши кўрсаткичга эга - 95,2%. У ўз дарвозасидан фақат бир марта тўп олиб чиққан холос.

Зарбаларни қайтариш бўйича иккинчи яхши кўрсаткични «Барселона» посбони Марк-Андре тер Стеген (87,5%), учинчи кўрсаткични «Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон (79,2%) намойиш қилган.

Мавзуга оид