Фан-техника | 08:16 / 27.02.2018
8278
1 дақиқада ўқилади

Porsche автомобилни таъмирлаш соҳасида инқилоб қилмоқчи

Porsche компанияси iNDTact стартапи билан биргаликда дастлабки босқичларда автомобиль билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш имконини берувчи тизимни ишлаб чиқди. Бу сунъий идрок асосидаги нейротармоқ бўлиб, шовқинлар ва тебранишларни фарқлаши мумкин, шунингдек, камчилик қандай эканини тушуниш учун нормадан исталган четлашишни аниқлайди.

Фото: Porsche

Тизим автомобилнинг барча ҳаракатланувчи қисмлари тебранишини аниқлаб, уларнинг ишидаги ҳаттоки энг кичик ўзгаришларни ҳам пайқаши мумкин. У прогностик хизмат кўрсатишнинг бир қисми бўлади, бунда техник хизмат кўрсатиш вақти аввалдан аниқланмайди, балки агрегатлар ва бошқа ускуналарни тўхтовсиз мониторинг қилиш ёрдамида оптималлаштирилади.

Фото: Porsche

Февраль бошида Porsche модель қаторини электрлаштиришга ва янги технологияларни ишлаб чиқишга сармояларни икки баробарга ошириши хабар берилганди. Хусусан, гап қувватлантириш инфратузилмаси ва «ақлли» электрон тизимларни яратиш ҳақида кетмоқда.

Мавзуга оид