Ўзбекистон | 20:46 / 05.03.2018
50134
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дизель нархи ошди

Фото: UzReport.uz

Ўзбекистонда 2018 йил 1 март кунидан бошлаб дизель ёқилғисининг нархи ўртача 12 фоизга ошди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 28 февралдаги ​қишлоқ хўжалигида бозор иқтисодиёти механизмларини кенг жорий этиш тўғрисидаги​ қарорида шундай дейилади.

Маълум қилинишича, 1 мартдан бошлаб 1 литр дизель ёқилғиси 4 минг 600 сўм (12,1 фоизга ошган), ЭКО дизель ёқилғисининг 1 литр учун нархи эса 4 минг 700 сўм этиб белгиланди. (11,9 фоизга ошган)

Ҳужжатда айтилишича, юқорида белгиланган нарх бўйича дизель ёқилғисини сотиш тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳам автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига дизель ёқилғи барча солиқлар билан белгиланган ягона нарх бўйича етказиб берилади.​

Мавзуга оид