Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суд иши бошқа кунга қолдирилди
5 март куни журналист Бобомурод Абдуллаевга нисбатан бўлиб ўтиши лозим бўлган илк суд иши бошқа муддатга кўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов KUN.UZ‘га маълум қилган.
Аввалига Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланган Бобомурод Абдуллаев ва унинг иши доирасида қўлга олинган Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевга нисбатан суд эшитуви 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланганди.
Манбанинг маълум қилишича, эндиликда мазкур иш юзасидан суд эшитуви 7 март куни соат 14:30да ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қўлга олинган гумондор шахслар Жиноят кодексининг 159-моддасида кўзда тутилган жиноятни (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) содир этишда айбланмоқда.
Мазкур жиноят иши Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислиги суд таркиби ва халқ маслаҳатчилари иштирокида кўриб чиқилади.
Маълумот учун, Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024