Жаҳон | 17:40 / 08.03.2018
25332
1 дақиқада ўқилади

Хабаровск яқинида 26 жуфт инсон қўли бўлган қоп топилди

Фото: РИА "Новости"

Россиянинг Хабаровск шаҳри яқинидаги Бешенная ирмоғи участкаларидан бирида 26 жуфт инсон қўли бўлган қоп топилди. Бу ҳақда «Интерфакс» вазиятдан хабардор манбага асосан маълум қилмоқда.

«Қўллар соҳилбўйини текшириш вақтида топилди. Тезкор тадбирларга қирғоқда инсон қўли топилгани ҳақидаги хабар сабаб бўлди», - дея айтиб ўтган манба.

Шу билан бирга, dvnovosti.ru портали хабарига кўра, қўллар ёнида бинтлар, бахилалар ҳам бўлган.

«Манба хабарига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида шундай тахмин борки, унга кўра инсон қўллари тиббий муассасадан биоматериал утилизацияси натижасида топилган», - деб ёзади портал.

ОАВнинг манбага асосан таъкидлашича, терговчилар қўллар топилгани бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборишган.

Мавзуга оид