Ҳиндистонда қоплон гавжум кўча ўртасида ўткинчига ҳужум қилди
Ҳиндистоннинг Индаура шаҳрида қоплон гавжум кўча ўртасида эркак кишига ҳужум қилди. Мегаполис марказида ушбу йиртқич қандай қилиб пайдо бўлиб қолгани номаълум.
Йиртқични маҳаллий аҳоли вакиллари кўриб қолган, айнан улар тезкор хизматларга хабар беришди. Полициячилар етиб келганида қоплон қурилаётган бино ичига кириб олгани аниқланди. Ундан чиқиш жойларини махсус тўр билан ўраб олишга тўғри келди, бу ҳайвонни тутиш учун керак эди, деб ёзмоқда «Звезда».
Бироқ йиртқич эркаклардан бирига ҳужум қилишга улгурди ҳамда уни ерга йиқитган. Хабар берилишича, ўткинчи шахс ушбу «жанг»да жабр кўрмади. Қоплонни тинчлантириш учун махсус препаратдан фойдаланишга тўғри келди. Таъкидланишича, йиртқични ветеринарлар кўздан кечиради, сўнг у ёввойи табиатга қўйиб юборилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ўзини ўлганга солган бўри овчига ташлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024