Тошкентда 107та «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси олиб ташланди
Тошкент шаҳрида ўз аҳамиятини йўқотган 107та “Тўхташ тақиқланган” йўл белгилари олиб ташланиб, 28та “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари алмаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан пойтахт кўчаларидаги 3.27 “Тўхташ тақиқланган” хамда 3.28 “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларини хатловдан ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда.
Хатлов жараёнида юқорида қайд этилган йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражаси, шунингдек уларнинг кўча ва йўлларнинг белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда.
Хатлов натижаларига кўра, ўз аҳамиятини йўқотган 107та 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгилари олиб ташланди ва 28та 3.28 “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари алмаштирилди.
Қайд этилишича, ушбу йўналишда кўрилаётган чоралар йўл ҳаракати иштирокчиларига қўшимча қулайликлар яратади хамда йўловчиларни муаммосиз тушириб чиқариш имкониятини беради.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024