Жаҳон | 00:10 / 14.03.2018
23952
2 дақиқада ўқилади

Тиллерсон хайрлашув брифингида Россияга қарши фикрлар билдирди

Фото: BBC

АҚШнинг собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсон Давлат департаментида баёнот билан чиқиш қилди. У бугун АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео тайинланди.

Тиллерсон хайрлашув брифингида Россия олиб борган сиёсат уни изоляцияга олиб келганини маълум қилди.

У Россиянинг яккаланиб қолиши ҳеч кимнинг манфаатларига мос эмаслигини қайд этган.

«Россия ҳукуматининг ҳаракатлари олиб келадиган хавотирлар бўйича ҳали жуда кўп ишларни амалга ошириш керак», — деган Тиллерсон.

У ўзининг ваколат муддати расман 31 март куни якунланиши, лекин ўзи ҳозирдан шахсий ҳаётга қайтмоқчилиги, шу туфайли унинг вазифаларини ўринбосари Жон Салливан бажариб туришини маълум қилди.

«Энг асосийси — бу вақт давомида ваколатлар янги раҳбарга осойишталик билан ўтиши, бу ўзгаришлар даврида мамлакат сиёсат ва миллий хавфсизликда жиддий муамолар билан тўқнашмаслигидир», — дея қайд этган Тиллерсон.

Мавзуга оид