Британия ТИВ: Скрипални Путиннинг буйруғи билан заҳарлашган
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон маълум қилдики, Солсберида Россия Разведка бошқармасининг собиқ полковнигини Сергей Скрипаль «катта эҳтимол билан» Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғига кўра заҳарланган.
«Путиннинг Кремли билан ўртамизда зиддият бор ва бизнинг ҳисоблашимизча, Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк марта Европа кўчаларида, Бирлашган қироллик кўчаларида асаб тизимини фалажловчи моддани қўллаш унинг қарори билан амалга оширилган», деган Ташқи ишлар вазири.
Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй 14 март куни Солсберида Сергей Скрипалнинг заҳарланиши ортида Москва турганини маълум қилиб, россиялик 23 нафар дипломат эҳтимолий жосуслар сифатида чиқариб юборилишини эълон қилди. Расмий Москва бу айбловни инкор этди ва тез орада жавоб қайтаришини билдирди.
Мавзуга оид
21:47 / 09.01.2025
FT: Илон Маск Кир Стармерни Британия бош вазирлиги лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
18:49 / 05.01.2025
Британияда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қатор аэропортлар фаолияти тўхтатилди
00:10 / 25.12.2024
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024