Спорт | 03:18 / 19.03.2018
18448
2 дақиқада ўқилади

Ла Лига. Роналдунинг "покер"и "Реал"га йирик ғалаба келтирди

Фото: Getty Images

Испания чемпионатининг 29-турида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Жирона"ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Голларга бой бўлган учрашув 6:3 ҳисобида "Реал" фойдасига ҳал бўлди. 

Мадридликлар сафида Роналду покер қайд этган бўлса, Васкес ҳамда Бэйл ўз ҳисобига 1тадан гол ёздириб қўйди. Меҳмонлар таркибида Стуани дублга эришиди, яна бир гол эса, Хуанпе томонидан киритилди. 

29-турдан сўнг "Реал" 60 очко билан 3-ўринни банд қилган, "Жирона" 43 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. 

Реал Мадрид – Жирона 6:3

Голлар: 1:0 – 11 Роналду, 1:1 – 29 Стуани, 2:1 – 47 Роналду, 3:1 – 59 Васкес, 4:1 – 64 Роналду, 4:2 – 67 Стуани, 5:2 – 86 Бэйл, 5:3 – 88 Хуанпе, 6:3 – 90 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Васкес, Ковачич (Модрич, 71), Кроос, Асенсио (Бэйл, 70), Бензема (Иско, 83), Роналду.
Жирона – Буну, Эспиноса, Хуанпе, Мохика, Рамальо, Порту, Понс, Гарсия (Лосано, 69), Гранель, Маффео (Адай, 83), Стуани (Олунга, 87).
Огоҳлантиришлар: Мохика (30), Карвахаль (52), Гранель (90).

Мавзуга оид