Тошкент шаҳрида бир йилда жиноятчилик 43,2 фоизга камайди
Тошкент шаҳрида 2018 йилнинг 20 мартгача бўлган даври мобайнида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят содир этилиши 43,2 фоизга пасайди. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев шу ҳақда маълум қилди.
“2018 йилнинг ўтган 2 ой 20 кунлик муддати давомида Тошкент шаҳрида барча турдаги жиноятлар содир этилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайиши кузатилди. Хусусан, талончилик 44та, безорилик 27та, ўғрилик 262та, фирибгарлик 144та, ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар сони 3та, енгил тан жароҳати етказиш жиноятлари 19та, ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш жинояти 4тага камайишига эришилган.
Бундан ташқари, жамоат жойларида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳам камайган. Натижада, 2018 йилнинг 20 мартгача бўлган даври мобайнида Тошкент шаҳрида жами 1336та жиноят содир этилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1016тага, яъни 43,2 фоизга камайишига эришилган”, - деди Рустам Жўраев.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024