Спорт | 10:26 / 23.03.2018
7403
1 дақиқада ўқилади
КХЛ тарихида энг узун ўйин ўтказилди
Хоккей бўйича Гагарин Кубоги иккинчи босқичи доирасидаги ЦСКА – «Йокерит» (1:2 5ОТ) ўйини КХЛ рекордини янгилади.
Ҳарбийлар ва Финляндия клуби ўртасидаги беллашув лига тарихидаги энг узун ўйин бўлди. ЦСКА ва «Йокерит» умумий ҳисобда 142 дақиқа 9 сония (ёки 8та бўлим) давомида майдонда ҳаракат қилишди.
КХЛ аввалги рекорди 2014 йилда ўрнатилган бўлиб, «Лев» – «Донбасс» (3:4 4ОТ) ўйини 126 дақиқа 14 сония давом этган эди.