Спорт | 23:00 / 23.03.2018
13746
1 дақиқада ўқилади

Ўртоқлик ўйини. Россия Бразилияга бир бўлим бардош берди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

ЖЧ-2018 мезбони Россия терма жамоаси Москвада Бразилия билан ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Айтиш жоизки, мезбонлар фақат биринчи бўлимда рақиб ҳужумларига дош бера олишди. Иккинчи бўлимда бразилияликлар енг шимариб, ишга киришишди ва Россия дарвозасига учта тўп киритишди. Голлар Миранда, Коутиньо ва Паулиньо ҳисобига ёзилди.

27 март куни Бразилия сафарда Германия билан, Россия ўз майдонида Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ўртоқлик ўйини
Россия – Бразилия - 0:3 (0:0, 0:3)

23 март, Москва, «Лужники» стадиони
Голлар: 0:1 – 53 Миранда, 0:2 – 62, пенальти Коутиньо, 0:3 – 66 Паулиньо. 
Россия – Акинфеев, Гранат, Кутепов, Кудряшов, Комбаров (Жирков, 76), Головин, Самедов (Смольников, 80), Миранчук (Дзагоев, 53), Зобнин, Глушаков (Миранчук, 64), Смолов (Заболотний, 71).
Бразилия – Алиссон, Миранда, Марсело, Дани Алвес (Фагнер, 83), Тиаго Силва, Паулиньо (Ренато Аугусто, 71), Каземиро, Виллиан (Тайсон, 79), Коутиньо (Фред, 79), Дуглас Коста, Габриэл Жезус (Фирмино, 65).

Мавзуга оид