Жамият | 09:27 / 26.03.2018
10915
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Топ 5 акция MEDIAPARK бозор тармоқларида

Маиший техника харид қилиб, кафолатланган совға ёки автомобилни қандай ютиб олиш мумкин. Мақолада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Сизга совғалар тез-тез бериладими? Ёки фақат байрамлардами? Балки туғилган куни ёки Янги йил кутиб ўтирмай, бугуннинг ўзида байрам уюштириш вақти келгандир? MEDIAPARK бозорларидаги топ 5 акцияни тақдим этамиз, бу ерда кафолатланган совға, чегирмалар ёки автомобилни ютиб олиш мумкин.

Artel брендидан «Баҳорий совғалар» акцияси

Фото: MEDIAPARK

Акция 15 мартдан 15 апрелга қадар бўлиб ўтади. Artel’дан қиймати 1 500 000 сўмдан юқори бўлган маиший техникани сотиб олган харидор совғаларни қизил совға ҳудудидан танлаб олиши мумкин, 2 500 000 сўмдан юқори бўлган харидда эса – яшил совға ҳудудидан совғаларни танлаб олади. Харидорларни совғалар орасида Artel брендидан кичик маиший техника кутиб турибди.

Samsung дан «Баҳорий совғалар» акцияси

Фото: MEDIAPARK

20-мартдан 20-апрелгача Samsung компанияси билан ҳамкорликда акция бўлиб ўтмоқда. Samsung жаҳон брендидан телевизор, кир ювиш машинаси ёки музлатгични харид қилиб, харидор шу захотиёқ скретч-картани олади ва қуйидаги ёқимли совғалар эгасига айланиши мумкин: электр чойнак, қаҳва қайнатгич, дазмол, ҳаво намлагич, мультиварка ёки блендер. Кафолатланган совғани ўша ердаёқ олиш имкони бор.

LG брендидан «Инновацияни ютиб олинг» акцияси

Фото: MEDIAPARK

Акция 3- мартдан 3-апрелгача бўлиб ўтмоқда. Харидор LG брендидан техникани сотиб олиб, кафолатланган совғали скретч-картани олади. Агарда скретч картада премиал техника кўринишидаги супер совға чиқса, харидор сотиб олинган техникани инновацион техникага  алмаштириши мумкин.

-15% байрамона чегирмалар

Фото: MEDIAPARK

Акция 18-мартдан 31-мартгача бўлиб ўтмоқда. Харидорларни 2000дан ортиқ йирик ва кичик маиший техника маҳсулотлари кутиб турибди, уларга 15 % лик чегирма амал қилади.

«Миллионлар керак эмас» супер акцияси

Фото: MEDIAPARK

2018 йилнинг 25-январидан 25-апрелига қадар MEDIAPARK бозор тармоқлари ATLAS савдо-кўнгилочар мажмуалар тармоғи ва ҳамкорлар билан биргаликда «Миллионлар керак эмас!!!» акциясини ўтказмоқда. Акция иштирокчилари 11та SPARK автомобилидан бирини ёки 110 та қимматбаҳо совғалардан бирини ютиб олишлари мумкин.

Иштирокчига айланиш учун акция ўтказилаётган исталган жойда тадбиркорлик субъектидан 300 000 сўмдан юқори бўлган харидни амалга ошириш кифоя. Иштирокчи ҳар бир 300 000 сўм учун 1та купонни қўлга киритади.

Ҳар бир акция ҳақидаги батафсил маълумотларни Ягона алоқа марказидан олиш мумкин  +99871 203 33 33

Facebook’даги расмий саҳифа 

Instagram’даги расмий саҳифа

Telegram-канал

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид