Фан-техника | 23:31 / 28.03.2018
6193
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск ўз кемасида Халқаро коинот станциясига фазогирларни юбормоқчи

Фото: SpaceX

Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Crew Dragon’да икки америкалик фазогирнинг Халқаро коинот станциясига илк парвози 2019 йил апрелига белгиланди. Бу ҳақда NASA коинот агентлиги маърузасида айтилган.

Маърузада Crew Dragon’нинг иккинчи синов парвози 2019 йил ноябрига белгилангани таъкидлаб ўтилган.

Crew Dragon номи билан ҳам маълум бўлган Dragon-2 коинот кемаси SpaceX’нинг хусусий кўп марталик, бошқарилувчи коинот кемаси бўлиб, NASA буюртмаси бўйича Commercial Crew Development дастури доирасида лойиҳаланган. Кема коинотга Falcon 9 ракетаси ёрдамида чиқарилиши кутилмоқда. Dragon илк бор 2014 йил 30 майида тақдим қилинган.

Мавзуга оид