Жамият | 12:53 / 29.03.2018
10224
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда қарийб 12 млн сўмлик кўчатни ўмариб кетганлар қўлга тушди

Самарқанд туманида 26 мартга ўтар кечаси номаълум шахслар “Оҳалик” маҳалласидаги дала майдонидан “Оҳалик олтин боғи меваси” МЧЖ раҳбари, 1968 йилда туғилган О.Х.га тегишли умумий қиймати 11 млн 800 минг сўмлик 540 туп олма кўчатларини ўғирлаб кетганлар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд тумани Янги ариқ маҳалласида яшовчилар, “Оҳалик олтин боғи меваси” МЧЖ ҳайдовчиси, 1991 йилда туғилган Қ.Р., 1994 йилда туғилган М.Р. ва 1981 йилда туғилган Т.Р. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Мавзуга оид