Кремль яна Скрипаль иши бўйича баёнот берди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг яна бир марта маълум қилишича, Россиянинг Скрипаль ишига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, ташқи ишлар вазирлигидаги менинг ҳамкасбим Мария Захарова, ўзимнинг икки ҳафтадан бери айтаётган сўзларимизни яна бир маротаба эшитиб кўринг. Биз барча даражаларда расман маълум қилмоқдамиз: Россиянинг Скрипаль ишига ҳеч қандай алоқаси йўқ», - дея айтиб ўтди Песков.
У журналистларнинг Кремль Сергей Скрипалга қарши заҳарловчи моддадан фойдаланишни маъқуллагани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериш бўйича мурожаатига шундай жавоб қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия элчихонаси ходимлари Юлия Скрипалнинг олдига киришмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:12 / 06.01.2025
Илҳом Алиевнинг авиаҳалокат ҳақидаги баёноти кремлеботлар ҳужумига учради
17:56 / 06.01.2025
Qanot Sharq авиакомпанияси бир қатор рейсларни бекор қилди
17:26 / 06.01.2025
Россиянинг Воронеж областида мигрантларга яна бир неча соҳада ишлаш тақиқланди
15:29 / 06.01.2025