Ҳиндистонда маймун ёш болани ўғирлаб кетиши аянчли якунланди
Ҳиндистоннинг Орисса штатида маймун маҳаллий аёллардан бирининг уйига кириб, у ердан аёлнинг боласини олиб қочган. ВВС’нинг маълум қилишича, боланинг жасади қудуқда аниқланган.
Таъкидланишича, аёл боласини маймун ушлаб олганини кўргач, уни тўхтатмоқчи бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган. Эртаси куни аёлнинг яқинларидан бири боланинг жасадини яқин орадаги қудуқда аниқлаган.
Шифокорлар боланинг танасида жиддий жароҳатлар кўришмаган ва бола чўккан деган хулосага келишган. Маҳаллий аҳоли маймун болани тасодифан қудуққа тушириб юборган, деб тахмин қилмоқда.
Ҳозирда полиция маймунни қидирмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораларида маълум қилинишича, Ҳиндистонда ёш болаларнинг маймунлар томонидан ўғирланиши жуда камёб ҳодиса ҳисобланади. Маймунлар одамларга ҳужум қилиши ёки егулик топиш мақсадида уйларга кириши мумкин, бироқ болани ўғирлаши биринчи марта юз бермоқда.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024