Мессенжерлардаги ёзишмаларни ўғирловчи вирус аниқланди
Trustlook Labs корпорацияси тадқиқотчилари деярли барча мессенжерлардан маълумотларни ўғирлай оладиган троян вируси аниқлангани ҳақида хабар беришди. Компания блогида шу ҳақида маълум қилинди.
Экспертларнинг таъкидлашича, зарар етказувчи дастур антивирусларни четлаб ўтиб, тизимга уни аниқлаш ва кодни таҳлил қилиш имконини бермайди.
Вирус тизимга кириб, Telegram, Viber, Skype, Facebook Messenger ва бошқа мессенржерлардаги маълумотларни ўрганади ҳамда уларни масофадаги серверга жўнатади. Компания тадқиқотчиларининг тахмин қилишларича, ёвуз ниятли кимсалар олинган маълумотлардан шантаж қилиш ниятида фойдаланишлари мумкин.
Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар Хитойнинг Cloud Module иловасида вирус аниқлашди. Зарарли дастурий таъминотга эга файл com.android.boxa деб аталган.
У Android иловаларининг ҳаволалари ва бошқа дўконлари орқали тарқалаётгани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
18:11 / 11.12.2024
Австралиядаги лабораторияда ўлимга олиб келувчи вируслар солинган юзлаб флаконлар йўқолди
17:51 / 19.11.2024
Bloomberg: АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
23:12 / 19.10.2024