Фан-техника | 07:55 / 03.04.2018
6715
1 дақиқада ўқилади

Tesla акциялари нархи бир қатор салбий ҳолатлар сабабли тушиб кетди

Фото: AFP / Peter Parks

Tesla компаниясининг акциялари  Нью-Йорк фонд биржасидаги савдолар натижаларига кўра 2 апрелда 5,1 фоиз қийматини йўқотди ва бир донаси нархи 252 долларгача тушиб кетди. 

MarketWatch агентлигининг таъкидлашича, акциялар нархи компания учун бир қатор салбий ҳодисалар ортида қадрсизланмоқда. 23 мартда автопилотда кетаётган Tesla Model X машинаси йўл-транспорт ҳодисасига тушган. Оқибатда машина ёниб кетган, ҳайдовчи эса олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган. Бир кун ўтиб компания рул гидрокучайтиргичидаги муаммо сабабли 123 мингта модел S’ни қайтариб олишини эълон қилган.  

Кейинроқ Moody's таҳлилий агентлиги Tesla’нинг ликвидлиги етарличамаслигини таъкидлаб, унинг рейтингини пасайтирган.

Бу ҳам етмагандек, компания раҳбари Илон Маск 1 апрель ҳазил куни муносабати билан компания банкрот бўлганини маълум қилган, бироқ унинг бу ҳазили қимматга тушган кўринади.

Мавзуга оид