Жаҳон | 14:02 / 09.04.2018
6632
1 дақиқада ўқилади

YouTube болалар ҳақида ноқонуний маълумот тўплашда айбланмоқда

Фото: Guardian

YouTube видеохостинги 13 ёшга етмаган болалар ҳақидаги маълумотларни ноқонуний тўплашда айбланмоқда. CNN телеканали шу ҳақида хабар берди.

20 ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти АҚШ федерал савдо комиссиясига YouTube'дан шикоят қилди. Улар тармоқдаги болалар конфиденциаллигининг тахминий бузилиши масаласини ўрганишни сўрашмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари компания бир неча йилда 23 миллиондан зиёд боланинг ҳуқуқини бузганликда гумон қилинмоқда. Зеро қонунга мувофиқ, у ота-оналарни бундан огоҳлантириши ва улардан маълумот тўплаш учун рухсат олиши керак. 

Шунингдек видеохостингда 13 ёшдан кичик болалар рўйхатдан ўтиши мумкин эмаслиги таъкидланади, бироқ болалар кўпинча бу қоидани четлаб ўтиб, аккаунт яратишда ёшларини катта кўрсатишади.

 

Мавзуга оид