Спорт | 09:21 / 10.04.2018
7154
1 дақиқада ўқилади

Полиция Мейвезернинг кортежига ҳужум қилишда гумонланувчиларни аниқлай олмаяпти

Фото: REUTERS

Атланта полицияси америкалик боксчи Флойд Мейвезер бўлган кортежга ҳужум қилиш ҳолати бўйича гумонланувчиларни топа олмаяпти.

BoxingScene порталининг хабар қилишича, айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Мейвезер кортежига ҳужумни аввалдан режалаштирилган деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, ҳужум қилганларнинг мақсади ва сабаблари ҳозирги пайтда полицияга маълум эмас. Шунингдек таъкидланишича, Мейвезернинг ўзи ҳозирча ҳужум қилиш иши юзасидан кўрсатмалар бермади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Атланта шаҳрида америкалик боксчи Флойд Мейвезернинг кортежи номаълум кишилар томонидан ўққа тутилгани хабар берилганди. Полиция маълумотларига кўра, кортеж тунги клубдан меҳмонхонага қайтаётган бўлган. Отишма оқибатида боксчининг тансоқчиларидан бири оёғидан жароҳат олган. 

 

Мавзуга оид