Жамият | 11:36 / 11.04.2018
41341
1 дақиқада ўқилади

Аёл жонли эфирда бурнини "узиб олди"

Фото: Видеодан кадр

Аутоиммун хасталикдан азият чекувчи англиялик Жейн Хардман This Time Next Year телешоуси эфирида ўз касаллиги оқибатларини кўрсатди. У бурнини “узиб олган” ва ўз жойига қайтариб қўйиб қўйган.

Унинг айтишича, гранулематоз уни бурнидан айирган, ҳамда шифокорлар унга махсус магнитли косметик протезни ишлаб чиқишган. Бунинг учун унинг юз суякларига магнит болтлар жойлаштирилган.

Вегенер гранулематози – оғир, тез ривожланувчи касаллик бўлиб, кичик ва ўрта қон томирларни қамраб олади: капиллярлар, венулалар, артериолалар ҳамда артериялар. Бундан юқори нафас йўллари, кўзлар, буйраклар, ўпка ва бошқа ички органлар ҳам қамраб олинади.

Мавзуга оид