Жаҳон | 16:35 / 11.04.2018
12579
1 дақиқада ўқилади

Суд Telegram’ни блоклаш ҳақидаги аризани кўриб чиқишга қабул қилди

Фото: Reuters

Москва шаҳридаги Таганский суди Роскомнадзорнинг Telegram мессенжерини блоклаб қўйиш ҳақидаги аризасини қабул қилди ва 12 апрель куни ушбу ариза бўйича судга қадар тайёргарликни ўтказади. Бу ҳақда суд матбуот котиби Юлия Сухинина хабар берди, деб маълум қилган «Москва» агентлиги.

«Даъво аризаси қабул қилинди, суҳбат 12 апрель куни соат 10:00га белгиланди», - дея айтиб ўтди Сухинина.

Аввалроқ Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров мессенжерни судгача блоклаб қўйишдан ҳеч қандай мантиқ йўқ эканини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Павел Дуровнинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи устидаги иш бўйича собиқ шериги Антон Розенберг Telegram’да фойдаланувчилар қурилмасида хабарларни шифрлаш қандай амалга оширилиши ҳақида айтиб берганди. 

Мавзуга оид