«Пахтакор» пенальтидан киритилган гол эвазига ғалаба қозонди
Ўзбекистон суперлигасининг 6-туридан ўрин олган яна бир учрашувда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби «Қизилқум»ни қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Тиаго Безерра томонидан киритилган гол ҳисобнинг очилишига сабаб сифатида хизмат қилган бўлса, иккинчи бўлимда навоийликлар Неманья Йовановичнинг голи эвазига фарқни йўққа чиқарди. Аммо ўйиннинг сўнгги қисмида Исмоил Машариповга нисбатан қўполлик ишлатилди деб топилди ва пенальтини Исмоил Гонсалвеш аниқ амалга ошириб жамоасига муҳим ғалабани тортиқ этди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Пахтакор» ҳисобидаги очколар сони 12тага етди ва жамоа пешқадам «Бунёдкор» билан фарқни 4тагача қисқартирди. «Қизилқум» эса 3 очко билан 11-поғонани банд этган.
Ўзбекистон суперлигаси
6-тур
«Пахтакор» – «Қизилқум» 2:1 (1:0)
Голлар: Тиаго Безеррa (34), Исмоил Гонсалвеш (76, пенальти) – Неманья Йованович (62, пенальти).
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Станислав Андреев, 66), Дилшод Раҳматуллаев, Жасур Яхшибоев (Баҳром Абдураҳимов, 64), Жалолиддин Машарипов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш (Жасур Ҳакимов, 82).
«Қизилқум»: Эркин Жабборов, Файзулло Қамбаров, Георги Квесиешвили, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Эркин Бойдуллаев, Нодир Камолов (Самандар Шодмонов, 53), Миржалол Қосимов, Артур Геворкян, Дониёр Усмонов (Акмал Рустамов, 65), Неманья Йованович
Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов (61), Дилшод Раҳматуллаев (70), Эркин Жабборов (74).
Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), Ж.Мухторов (Тошкент).
Мавзуга оид
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
18:13 / 21.11.2024
Шацких «Пахтакор»даги вазифасига қайтгач, Тожиев, Черан, Собирхўжаев қайдномага ҳам киритилмади
13:50 / 02.11.2024