Light | 17:15 / 13.04.2018
33598
2 дақиқада ўқилади

Эрта ўлимнинг кутилмаган сабаблари маълум қилинди

Фото: Reuters

Англиянинг Суррея Университети олимлари уйқуга кеч ётиб, кеч уйғонувчи одамлар ("бойўғлилар")да эрта ўлим хавфи бошқаларга нисбатан юқорироқ бўлар экан. MedicalXpress'да шу ҳақида хабар берилди.

Тадқиқотда 38 ёшдан 73 ёшгача бўлган 433 мингдан зиёд киши иштирок этди, булар тўрт хронотипга ажратилди: эрталабки, меъёрий эрталабки, кечки ва меъёрий кечки. Олимлар кўнгиллиларни 6,5 йил давомида кузатишди.

Маълум бўлишича, "бойўғлилар"да турли сабабларга кўра, шу жумладан юрак-қон томир касалликлари натижасидаги ўлим ҳолати қолганларга нисбатан 10 фоизга юқори бўлар экан. Бундан ташқари, улар қандли диабет, психологик ва асаб бузилишларидан кўпроқ азият чекишар экан.

Олимларнинг сўзларига кўра, инсон хронотипи қайсидир даражада генетик томондан аниқланишини исботлашнинг уддасидан чиқилса, бу "бойўғли"лар учун кундалик кун тартибига, жумладан иш куни бошланадиган вақтга ҳам ўзгартириш киритиш заруратига ишора қилади. Кеч ухлаб, кеч туришга мажбур кишилар ўз биологик соатларини суришнинг иложи йўқлиги сабаб "кундузги режимдагилар"га мўлжалланган дунёда яшашади, бу эса стресс ва суткалик ритмдаги бузилишларга олиб келади. 

Маълумки, ёзги мавсумга ўтиш юрак хуружи сонини оширади. Зеро "бойўғли"-кишиларнинг тахминий сони 1,3 миллиард нафарни ташкил қилади. Олимларнинг таъкидлашича, салоҳиятли хавфлар барча учун универсал режим фойдасини қайта кўриб чиқишга ундайди. Бироқ мунтазам уйқу ва эрталабки ёруғ нур ёрдамида биологик соатларни қисман суриш мумкин. 

 

Мавзуга оид