Жаҳон | 09:52 / 14.04.2018
45025
2 дақиқада ўқилади

Дамашққа зарба берилишининг илк суратлари ва видеоси пайдо бўлди

АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Суриядаги биргаликдаги ҳарбий амалиёти бошлангандан кейин Дамашқнинг ракеталардан ўққа тутилишининг илк суратлари ва видеоси эълон қилинди. 

Сурияга қарши ҳарбий амалиёт Вашингтон вақти билан соат 21:00да (Тошкент вақти билан соат 06:00да) бошланган. 

Фото: Hassan Ammar / AP

Зарбаларга бир нечта ҳарбий база ва илмий-тадқиқот маркази учраган. Бу ҳақда ғарб ОАВ маълум қилмоқда. Уларнинг маълумотларига кўра, гап Дамашқда жойлашган объектлар ҳақида кетмоқда. Бу зарбалар қандай оқибатларга олиб келгани маълум қилинмаган.

Фото: Hassan Ammar / AP

Сурия армиясида С-200, “Бук” ва бошқа турдаги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари мавжуд.

2011 йилда Сурия Россиядан 36 та “Панцирь-С1” зенит-ракета мажмуаларини сотиб олгани маълум қилинган.

Фото: Hassan Ammar / AP
Фото: Hassan Ammar / AP
Фото: AFP PHOTO / STRINGER

Аввалроқ Россия Ҳарбий фанлари академияси вице-президенти Сергей Модестов “Интерфакс” ахборот агентлигига АҚШ Россиянинг Суриядаги объектларига ҳужум қилмаслигини, россиялик ҳарбийлар эса бунга жавобан АҚШ кемалари ва самолётларини нишонга олмасликларини айтганди.

“Америкаликлар Сурияда бизнинг ҳарбийлар жойлашган объектга ҳужум қилиши вариантини истисно қиламан”, деб айтганди Модестов.

Унинг фикрича, эҳтимол Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари сурияликларга зарбаларни қайтаришда ёрдам беради.

Мавзуга оид