«Ваҳшийлик!» - Рамзон Қодиров Сурияга берилган зарбалардан дарғазаб
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Сурияга зарбасини ваҳшийлик деб атади. У бу ҳақда Telegram-каналида ёзган.
"Мустақил давлатга берилган, БМТ билан мувофиқлаштирилмаган ракета-бомба зарбаси ҳарбий жиноят ва ваҳшийлик саналади", - дея ёзди у .
Қодировнинг таъкидлашича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари БМТ санкцияларига эга бўлмаган ҳамда барча халқаро нормаларни қўпол тарзда бузди. Унинг сўзларига кўра, бу БМТнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланган суверен Сурияга қарши ҳарбий тажовузкорлик. Ҳужум учун ёлғон баҳона сабаб бўлди – Суриянинг Дума шаҳрида гўёки кимёвий қуролнинг қўлланилиши, дея таъкидлаб ўтди Чеченистон раҳбари.
"Россия президенти Владимир Путин бу ҳаракатларни қоралаб чиқди... Бизнинг етакчи, РФ Қуролли кучлари олий бош қўмондони тарих барчасига баҳо беришини қайд этмоқда, ҳамда у ҳозирнинг ўзида Вашингтонга Югославия, Ироқ, Ливиядаги қонли ҳаракатлар учун оғир масъулият юклади", - дея ёзди Қодиров.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
17:10 / 23.12.2024
Башар Асаднинг рафиқаси ажрашишга ариза берди — Haberturk
00:45 / 23.12.2024