Фан-техника | 21:02 / 16.04.2018
14659
8 дақиқада ўқилади
Реклама

LG Electronics ошхона ва уй учун 2018 йилнинг премиум тоифали маиший техникасини намойиш қилди

LG Electronics (LG) компанияси премиум тоифали Hyatt Regency Moscow Petrovsky Park бизнес-меҳмонхонасида журналистлар, интерьер дизайнерлари ва меъморларга уй учун премиум маиший техника моделларини тақдим этди. 2018 йилги бу моделлар қатори InstaViewDoor-in-Door ва P-Iskra музлатгичлар линейкаси, TWINWash кир ювиш машинаси, CordZero™ симсиз чангютгичлари ва NeoChef™ микротўлқинли печларини ўз ичига олган. Ультрапремиум қурилмалар қатори нафис InstaViewDoor-in-Door™ музлатгичи, юқори технологияли TWINWash™ кир ювиш машинаси, футуристик иқлим тўплами ва 4K HDR'ли OLED-телевизордан иборат. Тадбир меҳмонлари эътиборини МДҲда илк бор намойиш қилинган LG ақлли технологиялари жалб қилди. LG коференциясининг турли зоналардан ташкил топган шоу-руми модалар оламидаги машҳур дизайнер ва Manhattan Design School дизайн мактаби асосчиси Алёна Санаева билан ҳаммуаллифликда ишлаб чиқилган.

LG музлатгичларининг премиум линейкаси

Фото: LG

LG 2018 йилги янги InstaView™ Door-in-Door® премиум музлатгичлари қаторини намойиш қилди. Музлатгич эшигининг тонировка қилинган панелига икки марта қоқилса, у шаффоф бўлиб қолади ҳамда фойдаланувчи техникани очмай ва совуқ ҳавони ташқарига чиқармай туриб, унинг ичидаги нарсаларни кўра олади. Бундан ташқари, қўшимча Door-in-Door бўлими истеъмолчи кўп оладиган маҳсулотлар ва ичимликларни осонгина жойлаштириш ва олиш имконини беради.

Фото: LG

Музлатиш камераси пастда жойлашган машҳур музлатгичлар замонавий премиум дизайн ва юқори даражали энергосамарадорлик, маҳсулотлар сархиллигини сақлаб қолиш технологиялари ҳамда эксплуатациядаги қулайликнинг мукаммал уйғунлигидир. Кўп оқимли MultiAirFlow™ музлатиш тизими шарофати билан музлатгичнинг ҳар бир қатори ўз "микроиқлими"га эга, бу маҳсулотларни сақлаш ва уларнинг сархиллигини таъминлаш учун оптимал шароитлар яратиш имконини беради.

Музлатиш камераси пастда бўлган музлатгичларда мева ва сабзавотлар учун оптимал мувозанат функцияси - MoistBalanceCrisper™ кўзда тутилган. Қопқоқнинг махсус тўрсимон юзаси намлик даражасини оптималлаштириш имконини беради.

TWINWash премиум кир ювиш машинаси

Фото: LG

Янгиланган икки барабанли LG TWINWash кир ювиш машиналари линейкаси турли ўлчамлардаги моделлар орқали намойиш қилинган: 27 дюймдан 24 дюймгача. Энди истеъмолчилар ўз турар-жойларининг ўлчамларидан қатъи назар, уларнинг афзалликларини баҳолашлари мумкин бўлади. Асосий ва мини-бўлимлар параллель равишда ҳамда бир-биридан мустақил тарзда қўлланилиши мумкин. Бунинг натижасида фойдаланувчилар машинага турлича режимда ювишни талаб қилувчи - рангли ва оқ кийимларни, шунингдек катталар ва болаларнинг кирларини бир вақтда солишлари мумкин бўлади. TWINWash серияси моделлари кир ювишда  юқори самарадорликни таъминлайди, TrueSteam™ ва TurboWash™ функциялари эса 59 дақиқада деярли барча аллергенлар ва ёқимсиз ҳидларни йўқ қилади, кичик ғижимларни текислайди ҳамда матони юмшатади. LG'нинг TWINWash™ тоифали янги кир ювиш машиналари Wi-Fi'га уланиш тизими билан жиҳозланган, бу эса фойдаланувчиларга уни исталган жойдан осонгина бошқариш ва назорат қилиш, шунингдек SmartDiagnosis™ дастурини ишга тушириб, кир ювишнинг қўшимча циклларини юклаш ва носозликлар диагностикасини ўтказиш имконини беради.

LG CordZero™ кучли симсиз чангютгичлар серияси

Фото: LG

Янги контейнерли CordZero™ чангютгичи уй бекаларини қўшимча функциялар қатори билан қувонтиради. SmartInverterMotor™ 2.5 инвертор мотори чангнинг майда заррачаларини янада самарали йўқотиш имконини беради. Чангютгич RoboSense™ 2.0 тизими ёрдамида фойдаланувчининг кетидан автоматик равишда эргашади, уни ортингиздан судраб юришга ҳожат қолмайди. Тўқнашувларнинг олдини олувчи интеллектуал тизим фронтал сенсор ёрдамида тўсиқларни аниқлайди ва уларни четлаб ўтишга ёрдам беради. Чангютгич ҳатто микрочанг ва аллергенларни ўзига тортувчи HEPA 14 фильтрига эга етти босқичли фильтрация тизими билан жиҳозланган.

LG NeoChef™ микротўлқинли печлар

Фото: LG

Янгиланган Black Stainless Steel Series дизайнига эга LGNeoChef™ микротўлқинли печлари бармоқ изларига қарши қоплама билан ҳимояланган. LG NeoChef™ юраги - SmartInverter™ ноёб технологияси, демак, у уддалай олмайдиган ҳеч қандай кулинар вазифа йўқ. 200 ваттдан 1100 ваттгача қувватга эга "ақлли" инвертор атиги бир жараён давомида маҳсулотнинг таркиби ва ундаги озуқавий моддаларни самарали сақлаб қолиб, таомни бир маромда тайёрлаш ёки музлатиш имконини беради.

LG NeoChef™ печни парваришлашни енгиллаштиришга мўлжалланган қатор функцияларни ўз ичига олади. EasyClean™ антибактериал қопламаси уни тозалаш жараёнини янада осонлаштиради. Бу микротўлқинли печни тозалаш учун уни атиги бир мартагина артишнинг ўзи кифоя қилади. Антибактериал қоплама печь ичида бактерияларнинг кўпайишига 99,99 фоиз тўсқинлик қилади.

LG'нинг уй учун иқлимий ечимлари

LG ATRCOOL Stylist дизайнерлик кондиционери нафақат илғор ва самарали маиший иқлим жиҳози, балки иншоотнинг декор элементи ҳамдир. Инвертор компрессори шовқин даражасини 19дБ'гача минималлаштириш, электр энергиясини 40 фоизгача тежаш имконини беради ва қурилманинг 10 йил давомида фаолият кўрсатишини кафолатлайди. Иншоот совуқ мавсумда PowerHeating режимида иситилади, жазирамада эса JetCool режимида ҳавони 3Д тақсимлаш орқали тезда совутилади.

Ички блокнинг ингичка корпуси (атиги 121 мм) ва 26 рангдаги LED-чироқлар бу моделни уй учун ностандарт ечимлар қаторида ажратиб туради.

Фото: LG

Кўп функцияли LGPuriCare ҳаво тозалагичи нафақат ўзининг универсаллиги ва техник жиҳозланиши билан, балки ноёб дизайни билан ҳам диққатни жалб этади. Корпуснинг ҳаво ўтказувчи деворлари ҳавони 360 даражада қамраб олиш имконини беради. аппаратнинг икки секцияси иншоот майдонини 89 кв метрга кенгайтиради, айланувчи бустер эса - нафақат ҳавони тозалаш тезлигини оширади, балки комплексни бошқариш панели ҳам ҳисобланади. Олти босқичли фильтрация тизими ҳавони ҳатто энг майда чанглардан, аллерген ва вируслардан ҳам тозалаш имконини беради, махсус блок эса ҳидни ҳам, газни ҳам йўқ қилишга ёрдам беради. LGSmartThinQ технологияси WiFi модуль орқали қурилмани масофадан бошқариш, дастурлаш ва ташхислаш имконини беради. LGPuriCare Россия ФДБМ Иммунология Институти сертификациясидан ўтган ва болали оилаларда фойдаланиш учун тавсия қилинган.

Фото: LG

# # #

LG Electronics, Inc. компанияси ҳақида

LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) истеъмолчи электроника, мобил коммуникациялар ва маиший техника соҳасида жаҳон етакчиси ва технологик инноватори ҳисобланади. Компанияда бутун дунё бўйлаб 125 филиалида 77 000 киши ишлайди. LG компанияси беш бизнес-бўлимдан ташкил топган: HomeAppliance&AirSolution, HomeEntertainment, MobileCommunications, VehicleComponents ва B2B, уларнинг сотувлари умумий ҳажми 2017 йилда 55,4 миллиард АҚШ доллари (61,4 триллион Жанубий Корея вони)ни ташкил қилди. LGElectronics дунёдаги энг етакчи ясси панелли телевизорлари, смартфонлари, ҳаво кондиционерлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичлари ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. Қўшимча маълумот учун www.LG.kz сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

LG Electronics HomeAppliance&AirSolution компанияси ҳақида

LG ElectronicsHomeAppliance&AirSolution компанияси маиший техника, уй учун ақлли ечимлар ва ҳаво сифатини қўллаб-қувватловчи тизимлар соҳасидаги жаҳон етакчиси ҳисобланади. Компания уй учун комплекс ечимларни ишлаб чиқади. LG ўзининг сифатли маҳсулотлари, шу жумладан музлатгичлари, кир ювиш машиналари, идиш ювиш машинаси, ошхона техникаси, чангютгичлари, ўрнатиладиган техникаси, кондиционерлари, ҳаво тозаловчи қурилмалари билан бутун дунёдаги истеъмолчилар ҳаётини янада яхшилашга ҳаракат қилади. Бу маҳсулотлар ҳаммаси бир бўлиб истеъмолчиларни кенг қулайлик, ажойиб хизмат, катта тежамкорлик ва соғлиқ учун фойда билан таъминлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид