Ўзбекистон | 21:34 / 17.04.2018
17188
6 дақиқада ўқилади

Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” дастури бўйича нималар қилинмоқда? 

Жорий йилнинг 7 апрель куни Жиззах вилояти Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг сайёр йиғилиши  ўтказилди.

Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 

Топшириққа асосан, 7-15 апрель кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ғалаба МФЙда “Обод қишлоқ” дастури доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди. 

Жумладан:

- уйма уй юрилиб, комиссия аъзолари 2000дан зиёд муаммони ўрганди. Ҳал этиш бўйича маҳаллий йўл харитаси тузилди.

Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 
Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 

Ҳудуддаги уй-жойга муҳтож бўлган оилалар учун 2 та бўш турган ерда 160 та намунавий арзон уй-жойлар қуриш учун ер ажратилди. Биринчи ҳудудда қуриладиган 112 та уй 8 та пудратчи қурилиш ташкилотига тақсимлаб берилди. 

Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 

15 апрель ҳолатига 120 та уйда ер ишлари бажарилиб, траншея қазилди. Бетон-фундамент ишларини бажариш учун зарур шағал ва цемент маҳсулотлари пешма-пеш келтирилмоқда. Айни вақтда 24 тонна цемент ва 14 та машинада қум-шағал келтирилди. Бундан ташқари Фориш туманидаги каръердан темир йўл орқали 20 та вагонда бетон қоришмаларига мўлжалланган шағал келтирилди.

Қурилиш ва таъмирлаш ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 450 нафар ҳарбий хизматчилари, 200 нафар шахсий таркиби ва 15 та техникалари жалб этилган. Уч сменада иш олиб борилмоқда.

Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 

Электр таъминоти соҳасида 5,5 км узунликдаги кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 2 та трансформатор пунктларини янги қуриш;

- 18,3  км  узунликдаги кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 3 та трансформатор пунктларини реконструкция қилиш;

- 9,9 км  узунликдаги кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 5 та трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилди.

Шу кунгача 1 км тармоқ реконструкция қилиниб, 32 та устунлар демонтаж қилинди.

Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 

сув таъминотини яхшилаш мақсадида 8,9 км ичимлик суви тармоғи янгидан ўтказилади. Ҳозирда сув тармоғини тортиш учун техник тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

1 км канализация тармоқлари қайта таъмирлаш, 2,7 км янги тармоқ тортиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 240 метр эски тармоқда тозалаш ишлари олиб борилди.

сизот сувлари сатҳини пасайтириш мақсадида 27,6 км масофадаги колектрларни қазиш зарур бўлиб, 1,8 км қисмида қазиш ишлари бажарилди.

газ таъминоти 5 км газ қувурларини таъмирлаш, бўяш, 27 та газ тақсимлаш пунктини ва 1800 та газ ускуналарини тафтиш қилиш режалаштирилган бўлиб,  48 та газ ускуналари тафтиш қилинди ва Ўзбекистон МФЙдаги 11,3 км газ қувурлари  демонтаж қилинди. 

йўл қурилиши соҳасида маҳалладаги мавжуд 16,6 км йўллардан 10,3 км қисмига асфальт қопламаси ётқизилади.

йўлларни таъмирлаш учун Чимқўрғон каръеридан темир йўл орқали 105 та вагонда 7200 тн қум-шағал аралашмаси келтирилди. 

717 метр узунликдаги эски лотоклар қазиб олиниб, янги лоток ўрнатиш учун жойлари тайёрланди. Ҳозирги вақтга қадар 240 метр узунликдаги янги лотоклар келтирилди.

36 та таъмирталаб уйларнинг 20 тасини том қисмидаги эски  шиферлари олиниб, янги шифер ўрнатилмоқда. Бугунги кунгача жами 18,6 тн цемент,  7754 та шифер, 380 кг мих, 2000 метр рейка, 5,5 тн оҳак ва бошқа материаллар келтирилди.

Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 

Туман бўйича жами 279 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, шундан 118 нафари “Ғалаба” МФЙ фуқаролари ҳисобланади. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг чорва молларини парваришлаш учун 100 та қорамол ва 100 та қўй боқишга мўлжалланган чорва комплекси қуриш ишлари бошланди.

Имтиёзли кредит асосида қорамол олиш истагида бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, кредит ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 200 ўринли тикувчилик цехи ташкил этиш бўйича жой тайёрланиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Айни вақтда, тумандаги Қишлоқ хўжалик коллежи базасига 18 та тикув машиналари келтирилиб, хотин-қизларга тикувчилик курслари ўтказилмоқда. Марказий банк ва тижорат банклари томонидан 341 та иш ўрни яратишга мўлжалланган 20 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, лойиҳа эгалари билан ишланмоқда.

Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 

Бугунги кунгача жами 638 нафар, шахс тиббий кўрикдан ўтказилди, 71 та касаллик аниқланган шахсларга амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди. 2 та  нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 ортопедик маҳсулотлар олиб берилди, 4 нафар фуқаро туман касалхонасига даволанишга ётқизилди.

325 та чўпкари (барак) уйда яшовчи хонадон эгаларига  техник кадастр ҳужжати тайёрлаб берилди. 36 та кўп қаватли уй атрофидаги 878 та ҳожатхона тозаланди ва дезинфекция қилинди, 242 та ҳожатхона ўраси тозалаб олинди. Кўчалар оралиғи узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган 2051 тн.дан ортиқ маҳаллий чиқиндилардан тозаланди, кўп қаватли уйлар атрофига 15 та тандирхона ва 7 та ҳожатхона қуриш ишлари бошланди. Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” фонди томонидан барча кўчаларда “Обод қишлоқ” дастури доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилди.

Мавзуга оид