Ўзбекистон | 14:09 / 17.04.2018
13948
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокими Хитойга ташриф буюрди

Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги делегация айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг Чунцин шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

20 апрелга қадар давом этадиган ушбу ташриф Тошкент вилояти ва Чунцин шаҳри муниципал ҳукумати ўртасида халқаро, ташқи иқтисодий, савдо алоқалари, илм-фан, технологиялар, бунёдкорлик, ижтимоий ва маданий соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимов бошчилигидаги делегация 17 апрель куни Хитой пойтахти Пекин орқали Чунцин шаҳрига етиб келди. Юқори даражада кутиб олинган вилоятимиз делегацияси вакиллари  шу куннинг ўзида “Чунцин Ганчэн” саноат парки ва “Jontia Energy Group Co.LTD” энергетик корпорацияси фаолияти билан яқиндан танишди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент вилояти делегацияси ташрифнинг иккинчи куни – 18 апрелда ўз ишини давом эттириб, Савдо-иқтисодиёт форуми ва икки томонлама учрашувларда қатнашади. Шунинг кун тартибидан “Хайфу” фармацевтик компанияси фаолияти билан танишиш, Чунцин мэрияси раҳбарияти билан учрашув ва ўзаро ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжатларни имзолаш маросими ҳам ўрин олган. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

 19 апрель куни делегация аъзолари “Zonshen Industrial Group Co.LTD” корпорацияси ва Чунциндаги Цзюлупо туманидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шу куни Цзюлупо тумани ва Тошкент вилояти шаҳарларидан бири ўртасида  икки томонлама келишув имзоланиши ҳам режалаштирилган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Мавзуга оид