Ўзбекистон | 14:47 / 18.04.2018
61851
1 дақиқада ўқилади

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўзгарди

Ортиқбек Юсупов/Фото: muxlis.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари иштирок этди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берган.

Йиғилишида ташкилий масала кўрилган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида фаолият юритиб келган Ортиқбек Юсупов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Жасур Акромов қўмита раиси этиб тайинланди. 

Бундан ташқари, Музаффар Комилов ҳамда Нурийман Абдулҳасан раиснинг янги ўринбосарлари этиб тайинланди. 

Маълумот учун, Ортиқбек Юсупов 2003 йилдан бери Дин ишлари бўйича қўмитада фаолият юритиб келаётган эди.

Мавзуга оид