Жамият | 23:35 / 21.04.2018
79096
1 дақиқада ўқилади

Имом иши: айрим МХХ ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги мадраса ва масжидларда ишлаб келган Ҳикматулла Юсупов иши бўйича айрим МХХ ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Хоразм вилояти Ҳарбий прокуратураси Ҳикматулла қорига 13 йил қамоқ жазоси тайинланиши ортида айрим МХХ ходимининг ноқонуний таъсири борлигини текширмоқда. Шунингдек, айрим МХХ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал имомга нисбатан чиқарилган иккита ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича суд ҳукмлари асоссиз бўлиб чиққани ҳақида хабар берилганди. Унда айтилишича, сохта гувоҳ ва далиллар билан Ҳикматулла Юсуповга жазо тайинланган.

Мавзуга оид: Имомнинг рафиқаси: «Эрим МХХ ходимига танбеҳ бергани учун 13 йилга қамалди»

Kun.uz ушбу терговни кузатиб боради.

 

Мавзуга оид