Фоторепортаж: Полиция Еревандаги намойишчиларни тумтарақай қилмоқда
Бугун, 22 апрель куни Арманистон бош вазири Серж Саргсян ва мухолифат раҳбари Никол Пашинян ўртасидаги мулоқот музокара босқичигача етиб бормай тўхтагач, намойишларнинг янги тўлқини бошланди.
Намойишчилар шаҳар бўйлаб марш уюштиришди, уларни кутиб олган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етакчи мухолифатчиларни - Никола Пашинян, Арарат Мирзоян ва Сасун Микаелянни қўлга олди.
Намойиш иштирокчилари эса махсус воситалар билан майдонлардан ҳайдалмоқда, фуқаролар йиғилиб туриши тақиқланган. Шунга қарамасдан, намойишчилар пойтахт бўйлаб тартибсизликлар уюштиришни давом эттирмоқда.
Ереванда сўнгги икки ҳафтадан бери Серж Саргсяннинг бош вазир этиб тайинланишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда — Саргсян сўнгги 10 йил давомида мамлакатга президентлик қилган. Намойишчилар 17 апрель куни бош вазир лавозимига тасдиқланган Саргсяннинг истеъфога чиқарилишини талаб қилмоқда.
Намойишчилар Еревандаги кўчаларни ёпиб қўймоқда. Полиция ҳар куни ўнлаб, баъзан юзлаб одамларни қўлга олмоқда. 21 апрель куни намойишларнинг координаторларидан бири Армен Григорянга оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариш айблови илгари сурилганди.
Саргсяннинг президентлик даврида Арманистон президентлик республикаси эди, бироқ у референдум орқали Конституцияга ўзгартиш киритди ва энди парламентар республикага айланган Арманистонга яна раҳбарлик қила бошлади.
Мавзуга оид
09:23 / 05.12.2024
Пашинян: Арманистон КХШТ билан муносабатларда ҳал қилувчи нуқтадан ўтди
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
10:10 / 09.10.2024