Ҳарбий ҳаво кучлари вертолётларда учиш-ўқув машқларини ўтказди
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Қуролли Кучларига қарашли Ҳарбий ҳаво кучлари вертолётларда учиш-ўқув машқларини ўтказди. Бу ҳақда мазкур ўқув машғулотларида қатнашган KUN.UZ мухбири хабар бермоқда.
Учиш машқлари икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқич кундузги учиш машқлари бўлиб, Тошкент вилояти, Ғазалкент тумани ва тоғли ҳудудларда учувчиларнинг профессионаллик даражаси синовдан ўтказилди. Иккинчи босқич тунги вақтда ўтказилди. Унда вертолёт учувчилари ўзларига топширилган қийин машқларни бажаришди. Яъни, тун бўлишига қарамай керакли юкни белгиланган манзилларга етказиб, учиш ва қўниш малакаларини янада мустаҳкамлади. Тажрибали учувчи офицерлар таркиби ёш учувчиларга машғулотлар давомида ўз тажрибаларини улашишди. Уларга йўл-йўриқлар кўрсатиб туришди.
Вертолётлар Франциядан келтирилган, бўлиб замонавий турларидан ҳисобланади. Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучларида AS 550 ва AS 332 русумли вертолётларни учратиш мумкин. Бу турдаги вертолётлар ҳозирда Eurocopter (Еврокоптер) ёки Airbus (Эйрбас) вертолётлари деб аталади. AS вертолётлари 1974 йил июнь ойида Францияда биринчи бор намойиш қилинган. Ягона турбо моторга эга AS вертолётлар бизнинг ҳарбий ҳаво кучларда, асосан, транспорт ва душманнинг аниқланган ҳудудларига зарба берадиган техника вазифаларини бажаради. Бугунги кунда AS моделдаги вертолётлар дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинади. Ушбу вертолётлар соатига 250-280 км масофани босиб ўта олади. Максимал учиш узоқлиги тўлдирилган ёнилғи баклари билан 660 км. 1,1 тоннадан ортиқ вазнга эга. 2 тоннагача юк олиши мумкин. Вертолётнинг узунлиги 11 метрга яқин. Бошқаришга жуда қулай. AS вертолётларининг Fennek ва Puma турлари ҳақиқий ҳарбий салоҳиятга эга жанговар вертолётлар сирасига киради.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
16:57 / 10.12.2024
Top Gear ижодий жамоаси Ўзбекистонда ўз дастурини суратга олди
11:30 / 05.12.2024
Болтиқ денгизидаги РФ кемаси экипажи Бундесвер вертолётини ўққа тутди
00:03 / 27.10.2024