Жаҳон | 23:27 / 28.04.2018
8267
1 дақиқада ўқилади
Бокудаги Trump Tower биносида яна ёнғин чиқди
Бокудаги Trump Tower биносида кун ичида иккинчи ёнғин чиқди. Бу ҳақда Озарбойжон фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилган.
33 қаватли бинодаги биринчи ёнғин 28 апрель кундузи ўчирилган. Ёнғин билан фавқулодда хизматларнинг мингдан кўпроқ ходими курашган.
ZQAN Tower номи билан ҳам маълум бўлган Trump Tower Baku қароргоҳи 2008 йилда қурила бошланган. 2012 йилда бинонинг қурилишини Дональд Трамп молиялаштирган.
2016 йилда Трампнинг компанияси бир нечта давлатларда лойиҳалар бўйича келишувларни тўхтатгани сабабли бинонинг қурилиши унинг кечки босқичида тўхтатилган ва иншоот ҳанузгача фойдаланишга киритилмаган.
Мавзуга оид
12:27 / 25.12.2024
Қозоғистонда йўловчи самолёт қулаб тушди
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
20:10 / 12.11.2024
Зироат Мирзиёева Бокуда ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
12:50 / 22.07.2024