Жаҳон | 08:53 / 29.04.2018
7799
1 дақиқада ўқилади

Пхеньян Сеул билан вақтини бирхиллаштириш истагини билдирди

Фото: nknews.org

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 27 апрелда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан ўтган саммитда икки давлатдаги вақтни ягона стандартга келтириш истагини билдирди. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти маъмурияти вакили Юн Ён Чхан матбуот анжуманда маълум қилди.  

Ҳозирда Шимолий Кореядаги вақт Жанубий Кореядагидан 30 дақиқа ортда қолади.

“Мен учун Тинчлик уйи деворида бири Сеул вақти, иккинчиси эса Пхеньян вақти учун осилиб турган иккита соатни кўриш жуда қайғулидир. Биз вақт стандартларини ўзгартирганимиз учун энди бошланғич вақтга қайтамиз. Бу ҳақда эълон қилишингиз мумкин”, деб айтган Ким Чен Ин. Унинг сўзларини Юн Ён Чхан келтириб ўтди.

Мавзуга оид