Ўзбекистон | 22:22 / 30.04.2018
16112
2 дақиқада ўқилади

Мирзиёев ва Эрдўғаннинг Ўзбекистон – Туркия бизнес форумидаги чиқишлари — видео

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бугун Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнес форуми ҳам ўтказилди. Бизнес форумда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған қатнашди ва сўзга чиқдилар.

Президентларнинг Бизнес форумдаги чиқишлари Туркия Жумҳурияти президенти матбуот хизматининг расмий твиттерида эълон қилинди.

Форум давомида Шавкат Мирзиёев яқиндагина лавозимга тайинланган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни йиғилганларга таништирар экан, «Бу йигит иш бошқарувига янги ҳаво олиб кирувчи, бюрократик тизимларда ҳеч қачон ишлаб кўрмаган, тадбиркор, — деди. — Энди бу йигит бугундан бошлаб икки карра масъулиятли бўлади. Сизларга [туркиялик тадбиркорларга] Тошкент шаҳрида бирор киши тўсиқ бўлса — бунинг виждонига ҳавола».

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон – Туркия бизнес форумида 50 дан ортиқ янги инвестициявий лойиҳалар бўйича умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг битимлар имзоланиши кутилаётгани аввалроқ хабар қилинган эди.

Мавзуга оид