Иқтисодиёт | 11:05 / 04.05.2018
15414
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz’дан янги видеолойиҳа: Маҳсулотни четга экспорт қилиш бўйича сабоқлар

Кейинги пайтларда Ўзбекистонда иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилаётган корхоналар ва тадбиркорлар сони тобора ортиб бормоқда.

Kun.uz таҳририяти ана шундай фойдали ишлаб чиқариш ишлари билан банд ҳамюртларимизга ёрдам бериш мақсадида янги иқтисодий лойиҳага асос солди. Унинг дастлабки сонида экспорт бўйича мутахассис, иқтисод фанлари номзоди «Alimkhan Exim Group» ташқи савдо ва консалтинг компанияси асосчиси Акмалхон Олимхонов билан биргаликда маҳсулотлар экспортига бағишланган махсус видео лавҳаларимизни бошладик.

Ҳар қандай тадбиркор ўз маҳсулотини четга чиқармоқчи бўлса унинг олдида бир қатор саволлар туради:

  • Маҳсулотим экспортга тайёрми?
  • Нарх белгилаётганда нималарни ҳисобга олай?
  • Харидорни қандай топишим керак?
  • Экспорт шартномаси қандай бўлади?
  • Транспорт турлари ва уларга маҳсулотлар қандай юкланади?
  • Нечта ҳужжат, сертификат керак бўлади ва божхона масалалари.

Туркум кўрсатувларимизнинг биринчи сони мавзуси “Маҳсулотни экспортга тайёрлаш” деб номланган. Кўрсатув давомида мавзу қуйидаги саволларга бўлиб чиқилган иллюстратив тарзда саволларга жавоб берилган:

  • Маҳсулот экспортбопми ёки уни қандай қилиб экспортга тайёрлашимиз керак?
  • Маҳсулотнинг нархи (баҳоси)
  • Сифатга бўлган талаблар
  • Бренд ёки савдо белгиси
  • Маркировка (белги қўйиш)
  • Қадоқлаш (ўраш)
  • Кафолат ва хизматлар кўрсатиш
  • ТИФ ТН КОДИ. У нима ва қандай аниқланади?

 

Мавзуга оид