Спорт | 12:55 / 07.05.2018
6106
1 дақиқада ўқилади

Токио-2020 Паралимпия ўйинларига Ўзбекистондан илк йўлланма қўлга киритилди

Жанубий Кореянинг Чёнгжу шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича ЧЁНГЖУ-2018 Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада 25та мамлакатдан келган 50дан ортиқ спортчилар куч синашмоқда.

Мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчи Сервер Ибрагимов ўз иштирокини якунлаб 10метрга тўппончадан ўқ отиш буйича финал босқичида 236.8 натижаси билан фахрли 2 ўринни эгаллади ва кумуш медал соҳибига айланди. 1 ва 3-ўринлар эса хитойлик Янг Чао (237.2) ҳамда Хуан Хинг (215.0)ларга насиб этди. 

Фото: Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ушбу натижаси орқали Сервер Ибрагимов Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун мазкур мусобақа учун қўлга киритилган илк йўлланма бўлди.

Мусобақада иштирокини якунлаган Ибрагимов 11 май куни Тошкент вақти билан соат 19:30да Ўзбекистонга қайтиб келади.

Мавзуга оид