Жаҳон | 08:26 / 07.05.2018
23834
2 дақиқада ўқилади

Жирафа номдор кинорежиссёрнинг ўлимига сабаб бўлди

Кинорежиссёр Карлос Карвальо ЖАРда фильмни суратга олиш вақтида жирафанинг зарбасидан кейин ҳалок бўлди.  Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда. 

Фото: MIKE BEHR

Карвальо сайёҳлар ёввойи табиатни томоша қилгани келадиган маҳаллий фермалардан бирида ҳайвонларни йирик планда суратга олаётган бўлган. Лаҳзалардан бирида режиссёр ёнига жирафа яқинлашиб, режиссёрга боши билан шундай зарба берганки, у бир неча метрга отилиб кетган.

“Мен Карлос ёнида турганимда, жирафа тўсатдан бўйнини силкитиб, унинг бошига зарба берди. Карвальо зарбадан 4-5 метр нарига отилиб кетди”, деб айтган воқеа гувоҳи, оператор Дирк ван дер Мерв.

Шундан кейин режиссёр Йоханнесбургдаги шифохонага олиб кетилган, бироқ олинган жароҳатлардан вафот этган.

Ферма эгалари жирафанинг бунда айби йўқлигини ва режиссёр хавфсизлик қоидаларини инобатга олмаганини таъкидлашмоқда.

Карвальо ўзининг ёввойи табиат ҳақидаги фильмлари билан танилган бўлиб, бир нечта нуфузли мукофотлар, жумладан “Кумуш шер” ва Африка кинематография академиясининг мукофоти билан тақдирланган. 

Фото: MIKE BEHR
Фото: MIKE BEHR
Фото: MIKE BEHR

 

Мавзуга оид