Жаҳон | 16:54 / 08.05.2018
17653
1 дақиқада ўқилади

Пашинян Путин билан учрашмоқчи ва Тоғли Қорабоғга бормоқчи

Фото: Александр Миридонов / «Коммерсантъ»

Арманистоннинг янги сайланган бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи эканини айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатган.

У россияликлар президенти билан 14 май куни Сочида Евроосиё иқтисодий кенгашининг олий даражали йиғилиши вақтида учрашув ўтказишни режалаштирган.

Пашинян шунингдек, 9 май куни Тоғли Қорабоғга боришни режалаштирган. Арманистон парламентидаги чиқиши чоғида у Қорабоғ низосини тинч йўл билан ҳал қилиш учун бу масалани Озарбойжон томони билан муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган.

Пашинян 8 май куни Миллий йиғилишда ўтказилган сайлов натижасида мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайланди. Унинг номзоди 59 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланди (53 овоз талаб этилганди), — 42 киши қарши бўлди. У эндиликда мухолифатга айланган Республика  партияси вакиллари берган овозлар эвазига сайланишга муваффақ бўлди.

Мавзуга оид