Жамият | 17:38 / 09.05.2018
17303
2 дақиқада ўқилади

Нанайга олиб борувчи йўлда жойлашган пост олиб ташланди

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғига олиб борувчи йўлда жойлашган пост олиб ташланди. Бу ҳақда Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.

Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи давомида Норин туман ҳокимлигида ўтказган видеоселектор йиғилишида мазкур масала кўтарилган эди.

Қайд этилишича, видеоселекторни эртасигаёқ ҳудудда ишлар қизғин тус олди. Нанай йўлида жойлашган пост олиб ташланди. Дам олиш масканлари ва оромгоҳларнинг ҳолати мутасаддилар томонидан кўздан кечирилиб, бажариладиган ишлар кўлами белгиланди.

Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги

— Нанайликлар давлат раҳбарининг ташаббусидан жуда мамнун десам ҳеч нарса айтмаган бўламан, — дейди Соҳибкор МФЙ раиси Ҳусниддин Абдуллаев. — Нанай таркибига бугунги кунда 7 қишлоқ, 12 та маҳалла киради. Салкам 30 минг аҳолиси бор. Пост олиб ташланганидан сўнг ҳувиллаб қолган бозоримиз ҳам жонланди. Ушбу хайрли ишлар ёзги мавсум олдидан амалга оширилаётгани айни муддао бўлди, чунки бу ерда дам олгани нафақат водий ёки республиканинг бошқа ҳудудлари, ҳатто қўшни давлатлардан ҳам меҳмонлар келади.

 

Мавзуга оид