Жаҳон | 09:00 / 11.05.2018
5367
2 дақиқада ўқилади

Олимлар сувўтлардан 30 дан кўпроқ турдаги маҳсулот олишни таклиф қилишмоқда

Фото: Fotolia / euthymia

Россиянинг Камчатка давлат техника университети мутахассислари денгиз сувўтларидан тайёрланган 30 дан кўпроқ турдаги маҳсулотни тақдим қилишди.

“Бу маҳсулотлар сувўтларнинг бирламчи қайта ишланиши ҳосилалари (қуруқ ламинария, ун, микронлаштирилган кукун, гель), озиқ-овқат маҳсулотлари (нон-булка, макарон ва қандолат маҳсулотлари, чипслар, сублимлаштирилган шўрвалар, роллар, шарбатлар ва коктейллар), фармацевтик воситалар ва косметика товарлари”, деб айтилган хабарда.

Камчатка раҳбарияти яриморол соҳиллари яқинида деярли қайта ишланмайдиган сувўтларнинг катта захиралари мавжудлигини ҳисобга олиб, университет вакилларининг ушбу инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлашган. 

“Борган сари кўпроқ одамлар тўғри овқатланиш ҳақида қайғураётганларини ҳисобга олиб айтишим мумкинки, ушбу лойиҳанинг келажаги бор. Боз устига ишлаб чиқариш учун асосни Камчатка табиати бермоқда”, деб айтган Камчатка губернаторининг биринчи ўринбосари Ирина Унтилова.

Унтилова олимларни Камчатка тадбиркорлари учун ўз маҳсулотларининг кенгайтирилган тақдимотини ташкиллаштиришга чорлаган ва кўплаб тадбиркорлар ушбу ишлаб чиқаришга қизиқиш билдиришлари мумкинлигини таъкидлаб ўтган. 

Мавзуга оид