Ўзбекистон | 10:54 / 11.05.2018
13774
1 дақиқада ўқилади

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи бор - ФВВ

Иллюстратив фото

Ўзгидромет берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 12-17 май кунлари Туркманистон Республикасидан Поволжье орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда, деб хабар қиляпти ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази.

Қайд этилишича, 12-17 май республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шамол тезлиги 15-20 м/с бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса кучли ёмғир, момақалдироқ бўлиши кузатилади.

12-17 май кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид