Жамият | 10:09 / 12.05.2018
22986
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Фаровон” чойхонасида “мазали” мавсум бошланмоқда

Тез орада баҳор ўз ўрнини ёзга бўшатади. Одамлар яна тоғларга талпинади, у ерда ишларни бирозга бўлса ҳам унутиб, мазали овқатлардан баҳраманд бўлиш мумкин. Яхши тайёрланган таом - бу ишдан кейин руҳий мувозанатни тиклашнинг ажойиб усули. Мана шунинг учун кўпчилик тоғларга тор йўллардан юриш учун эмас, балки ўзбек миллий таомлари учун келади.

Баланд қоялар орасида дам олувчиларни “Фаровон” номли чойхона кутиб олади – бу ерда замонавийлик эски анъаналар билан чамбарчас боғлиқдир. Ажойиб, мазали мастава ва шўрва – буларнинг бари худди бизнинг бобо ва бувиларимиз тайёрлагандек ўзгача меҳр билан пиширилади. Бу ерда таомларни биринчи марта татиб кўрганлар эса худди болаликни эсга олгандек табассум қилади. Бу ҳеч нарса билан солиштириб бўлмайдиган ностальгия туйғуси.

Чойхонанинг жойлашган ери ажабланарли даражада чиройли. Водий узра кўтарилган тоғларга назар ташлаб, дунёдаги ҳамма нарсани унутиш мумкин. Ҳамма жойда яшиллик ва тоза ҳаво. Чойхонада жуда қулай айвонлар бор, уларга жойлашиб, чексиз осмон узра осойишталик билан сузиб бораётган булутларни кузатиш имкони бор. Мана шулар ёзнинг бахтли онларидир.

“Фаровон” - бу ўзгача жой деб номланиши мумкин бўлган ер. Мазали овқатлар ва гўзал табиатга қарамай, ушбу чойхонада дам олиш жуда арзонга тушади. Айтганча, “Фаровон” “бочка”даги дам олувчиларнинг хотиржамлик ва қулайлигига катта эътибор қаратувчи ягона жойдир. Чойхонада болалар учун ўйин майдони мавжуд. Болалар бемалол ўйнайди, ота-оналар эса хотиржам дам олишади. Ҳамма хурсанд.

Ёз бошланиши билан “Фаровон” янги мавсумни бошлаб, меҳмонларга ўз эшикларини очади. Одамларни хурсанд қилиш учун ресторан ажойиб акцияни амалга оширишга қарор қилди. Маставага ҳар бир буюртма қилинганида, бошқа бир порция бепул тақдим этилади ва уни дўстингиз билан баҳам кўришингиз мумкин. Ушбу фойдали таклиф бир ой давом этади, шунинг учун тоғларга саёҳат қилишни режалаштириш ҳақида ўйлай бошлаш керак.

“Фаровон” - тепаликларга чиқишдан олдин яхши кайфият ва қувват билан таъминлаб берувчи идеал жой. Дам олганингиздан сўнг, чойхонага яна қайтиб киришингиз, яқинларингиз билан қизиқарли таассуротларни алмашишингиз ва қалбга меҳр улашувчи шарқона ошхонанинг таомларидан баҳраманд бўлишингиз керак. Бу ўзгача бахтиёрлик ҳиссиётини беради.

Телефон:+99895 142 66 00

Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ, Бочка.

Facebook: Горная чайхана - Farovon

Instagram: farovon_bochka_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид