Жаҳон | 14:17 / 15.05.2018
18113
1 дақиқада ўқилади
2014 йилда изсиз ғойиб бўлган Boeing ҳақида янги тахмин билдирилди
2014 йилда Malaysia Airlines авиакомпанияси MH370 рейсидаги Boeing 777-200 самолётининг изсиз ғойиб бўлиши атайин қилинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда 9News хабар бермоқда.
Учувчи ва йўриқчи Саймон Хардининг тахминича, экипаж қўмондони Захариё Аҳмад Шох самолётнинг изсиз ғойиб бўлишини режалаштирган бўлиши мумкин. Хардининг сўзларига кўра, учувчи атайин алоқага чиқмаган, шунингдек, диспетчерларни чалғитиш учун Малайзия ва Таиланд чегарасида парвоз қилган.
Таъкидланишича, ҳалокатдан аввал учувчи самолётни ўз она шаҳри узра олиб ўтган. Экспертлар самолёт денгизга учувчи томонидан йўналтирилгани, ёки Шох уни ёқилғи тугагунга қадар бошқаргани бўйича бир фикрга кела олишмади.
Мавзуга оид
20:49 / 13.12.2024
Boeing 787 Dreamliner’ларни ишлаб чиқаришни оширишга 1 млрд доллар сармоя киритади
18:57 / 04.12.2024
Анталяда ёнган Superjet: инқирозга юз тутган Россия авиасаноати
14:11 / 29.11.2024
Варшавада самолётда учишга рухсат берилмаган ўзбекистонлик фуқарога ёрдам кўрсатилди
18:19 / 26.11.2024